«ёшлар ишлари агентлиги» тегли мақолалар


Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади
28 июнь 2024, 16:15

Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади

Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади. Жамғарма ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб, уларга «бизнес пакет» қилиб беради. Шунингдек, 14 та туманда «тўртинчи саноат» касбларига ўқитиш маркази очилади.

Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади
28 июнь 2024, 13:31

Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади

1 октябрдан Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказларининг йиллик рейтингини тузишни бошлайди. Ундаги натижаларга қараб, чекка ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичли 100 та хусусий ўқув марказига ижара харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

Ўзбек тилидан миллий сертификатда юқори балл олганларга имтиҳон харажати қопланиши мумкин
25 июнь 2024, 11:18

Ўзбек тилидан миллий сертификатда юқори балл олганларга имтиҳон харажати қопланиши мумкин

Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификатда юқори балл (А ва А+) тўплаган 14−30 ёш оралиғидаги фуқароларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши мумкин. Бу бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди. Маблағ Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

2023 йилда IELTS топширган ёшларнинг 8,2 мингдан ортиғига имтиҳон харажати қайтариб берилди
7 февраль 2024, 16:13

2023 йилда IELTS топширган ёшларнинг 8,2 мингдан ортиғига имтиҳон харажати қайтариб берилди

Ёшлар ишлари агентлиги бир йилда 12,3 минг нафар халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга 21,7 млрд сўм маблағни компенсация қилди. Имтиҳон топшириш харажатларини қайтариб олган ёшларнинг энг кўпи IELTS`дан юқори балл олган.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилди. Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
20 январь 2024, 21:25

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ажратилди. Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди

Ўзбекистон президенти Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ажралишини ва Ёшлар ишлари агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказишни тасдиқлади.

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди
19 август 2023, 15:51

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди

Президент Ёшлар ишлари агентлигини волонтёрлик соҳасидаги махсус ваколатли орган этиб белгилашни назарда тутувчи қонунни имзолади. Ташкилот соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, шунингдек, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Самарқандда қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди
7 июнь 2023, 22:09

Самарқандда қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган тўрт йигитга ноутбуклар совға қилди ва тил курслари харажатларини қоплаб берадиган бўлди.

Самарқандда дам олиш кунида телефонига жавоб бермаган ходимларидан тушунтириш хати олган мансабдор жазоланди
2 июнь 2023, 18:17

Самарқандда дам олиш кунида телефонига жавоб бермаган ходимларидан тушунтириш хати олган мансабдор жазоланди

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи 1,6 млн сўм жаримага тортилди. Бунга агентликнинг 2 та тумандаги бошлиқларига дам олиш кунида қўнғироғига жавоб бермагач, тушунтириш хати ёздиргани сабаб бўлди.

Ўзбекча Википедиянинг фаол муҳаррирларига 50 млн сўмгача пул берилади
13 май 2022, 18:18 1

Ўзбекча Википедиянинг фаол муҳаррирларига 50 млн сўмгача пул берилади

Ўзбекистонда интернетда ўзбек тилидаги сифатли маълумотларни кўпайтириш ва иқтидорли талабаларни муносиб рағбатлантиришга қаратилган WikiStipendiya марафонига старт берилди. Ўзбекча Википедиянинг энг фаол муҳаррирлари 50 млн сўмгача бир марталик стипендияни қўлга киритиши мумкин. Апрель ойида Википедиянинг ўзбекча саҳифалари 14,6 млндан ортиқ маротаба кўрилган.

Май ойидан бери ёшларнинг 5,2 млрд сўмлик халқаро имтиҳон харажатлари компенсация қилинган
5 январь 2022, 13:18

Май ойидан бери ёшларнинг 5,2 млрд сўмлик халқаро имтиҳон харажатлари компенсация қилинган

1 майдан бери 2848 нафар ёшларга халқаро имтиҳонлар учун харажатлари компенсация қилинди. Бунда жами 5 млрд 218 млн сўмдан ортиқ харажат қоплаб берилган. Компенсация олганларнинг қарийб 92% IELTS имтиҳонини топширган. Ҳудудлар бўйича энг кўп компенсация Тошкент шаҳри ёшларига тўланган.

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади
17 декабрь 2021, 19:38

Туркияда Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилади

18 декабрь куни Истанбулда «Ўзбекистон ёшлари форуми — Туркия» ўтказилади. Форум иштирокчиларининг лойиҳаларини ёшларга доир қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон ҳукумати қарори учун таклиф сифатида киритиш мўлжалланган.

18 — 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади
6 декабрь 2021, 19:08

18 — 25 декабрь кунлари «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтади

Ёшлар ишлари агентлигининг хабар беришича, 18 декабрдан 25 декабргача «Ўзбекистон ёшлари форуми-2021» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Форумдан мақсад ёшларнинг ғоя ва таклифларини эшитиш эканлиги айтилди. Таклифлар yoshlarforumi.uz платформасида эълон қилинади. Ёшларнинг энг яхши таклифлари ҳукуматга олиб кирилади.

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги
6 декабрь 2021, 16:32

TikTok Fest концерти ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир этади — Маданият вазирлиги

Маданият вазирлиги TikTok Fest концерти юзасидан муносабат билдириб, у ёшлар онги ва дунёқарашига салбий таъсир қилади, деб ҳисоблашини маълум қилди. Қолаверса, бу каби концертларга вазирлик эмас, балки ИИВ ва ҳокимият масъул экани айтилди. Ëшлар ишлари агентлиги эса концерт дастури бекор қилинганини қайд этди.

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади
15 апрель 2021, 09:12

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан 1 майдан бошлаб 5 та халқаро имтиҳон тизими (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT) бўйича ва 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 та имтиҳон тизими бўйича имтиҳонларда юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Ёшлар медиа холдингини ташкил қилиш учун 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинмоқда
18 сентябрь 2020, 20:42

Ёшлар медиа холдингини ташкил қилиш учун 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, жорий йил Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган Ёшлар медиа холдингига 46 млрд сўм ажратиш таклиф қилинди. Бюджет ҳисобидан молиялаштириш миқдорини 2023 йилгача босқичма-босқич қисқартириш режалаштирилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди
11 июль 2020, 13:42

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинланди

Ҳукумат қарори билан Сарвар Ашуров ва Дилнозахон Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосарлари этиб тайинланди.

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди
10 июль 2020, 14:53

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди

Президент қарори билан Ёшлар Иттифоқи раиси лавозимида ишлаб келаётган ва энг ёш Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг